Линклар

Толиблар матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмадий гаровга олинган Туркия фуқароси Мустафо Осимий қатл этилгани билдирилди.


Осимий жорий йил август ойида толиблар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Қори Юсуф Аҳмадийга кўра, Туркияга қарашли ширкат Афғонистонни тарк этиш ҳақидаги толиблар талабини бажармаганидан сўнг, улар гаровда сақланаётган Мустафо Осимийни Хилманд вилоятининг Яхтал минтақасида қатл этган. Толиблар вакилининг бу иддаоси ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
XS
SM
MD
LG