Линклар

logo-print

Туркманистоннинг Москвадаги элчихонаси биноси олдида “Озодлик” радиоси туркман хизмати мухбири Ўғилсапар Мурадованинг Туркманистондаги қамоқхонада ҳалок бўлиши муносабати билан норозилик пикети ўтказилди.


Акцияда "Фуқаровий кўмак" қўмитаси ҳамда Туркманистон бирлашган демократик мухолифати вакиллари – 30 дан зиёд киши қатнашди. Москва милицияси воқеага аралашмади.
Ниёзов, газдан заҳарланасан, деб ҳайқириб турди пикет иштирокчилари.
Жорий йил августида бўлиб ўтган ёпиқ судда Ўғилсапар Мурадова ўқ-дори сақлаганликда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Орадан бир неча ҳафта ўтар-ўтмас, у қамоқхонада вафот этди. Қариндош-уруғлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса, Мурадовани турмада ўлдирдилар, деб таъкидлаб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG