Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев қирғизистонликларга мурожаатида мамлакатнинг келаси 15 йиллик истиқболлари ҳақидаги ўз қарашларини баён қилди.


Қ.Бақиев Қирғизистон давлатчилигини мустаҳкамлаш йўлидаги учта босқични алоҳида қайд этиб ўтди.
Унинг айтишича, биринчи босқич 2005 йил 24 март инқилобидан кейин ҳокимият тизимларида ва иқтисодда олиб борилаётган ишларнинг давом этишини таъминлашдан иборат бўлиб, айни пайтда бу босқич якунланган.
“Иккинчи босқич ҳукумат идоралари қудратини ва қонун устиворлигини тўла тиклаш, конституцияга ўзгартишлар киритиш, ишлашга лаёқатли партияларни ва фуқаровий жамиятни яратиш ҳамда сиёсий элитанинг янги авлодини ўстиришдан иборат бўлади. Учинчи босқичга мамлакатни иқтисодий, сиёсий, маданий ва ижтимоий йўналишларда ривожлантириш киради”, - деди президент.
У 2015 йилга келиб қирғизистонликларнинг ҳаёт даражаси ривожланган мамлакатлардаги турмуш даражасига етишини ваъда қилди.
Президентнинг чиқишига турли муносабатлар билдирилмоқда.
Парламентнинг собиқ раиси Мадатхон Шеримқулов Қ.Бақиевнинг чиқишини маъқуллаган бўлса, мухолифатдаги “Асаба” партияси етакчиси Роза Ўтунбоева ва бошқа мухолифатчилар Қ.Бақиевнинг чиқишини собиқ президент Асқар Ақаевнинг чиқишларига қиёслаб, танқид қилди.
XS
SM
MD
LG