Линклар

Хаванага сафар қилаётган Россия Бош вазири Михаил Фрадков Куба президенти вазифасини вақтинча бажараётган Раул Кастро билан учрашди.


Фрадковнинг сафари чоғида Россия расмийлари Кубага 355 миллион доллар миқдорида кредит ажратиш ҳақида шартнома имзоладилар. Куба ҳукумати бу маблағга автомобиллар, юк машиналари ва бошқа қурилмалар сотиб олишни режалаган. Михаил Фрадков Кубанинг собиқ Совет Иттифоқига бўлган 160 миллион доллардан ортиқ қарзини Россияга қайтариш муддатини кечиктириш ҳақидаги келишувни ҳам имзолади.
XS
SM
MD
LG