Линклар

Украина ташқи ишлар вазири Борис Тарасюк мамлакатнинг НАТОга қўшилиши масаласи юзасидан 2008 йилда референдум ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.


Тарасюк бу ҳақда Таллинда ўтказилган матбуот анжуманида айтди. ўтган ойда Украина парламенти мамлакатнинг НАТОга қўшилиш режаларини тўхтатиб туриш ҳақида резолюция қабул қилган эди. Аксарият украинликлар НАТОга аъзо бўлиш ниятларига қарши чиқади, чунки бу сезиларли фойда келтирмайди ва айни пайтда, қўшни Россия билан алоқаларнинг бузилишига олиб келади.
XS
SM
MD
LG