Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер билан музокара ўтказди.


Ўзбекистондаги ахборот воситалари президентга асосланиб тарқатган хабарларга кўра, мазкур ташриф Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги алоқалар истиқболи борасида фикр алмашиш учун қулай имконият яратган. Германия 2007 йил 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқи раислиги вазифасини бажаришга киришади. Германия олти ойлик раислиги давомида ЕИнинг Марказий Осиёга нисбатан муштарак сиёсатини ишлаб чиқишни режалаган. Германия ЕИнинг бошқа аъзоларини ўтган йил Андижондаги қонли воқеалардан кейин Ўзбекистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни юмшатишга тарғиб қилмоқда. 13 ноябрь куни ЕИ бу санкцияларни бекор қилиш ёки унинг муддатини яна бир йилга узайтириш борасида узил-кесил қарор қабул қилади.
XS
SM
MD
LG