Линклар

Бугун Ғазо минтақасида Исроил армиясига қарашли танкдан чоршанба куни берилган зарбадан ҳалок бўлган 18 фаластинлик дафн этилади.


Исроил қўмондонлиги юз берган воқеадан афсусда эканини билдирди. Бош вазир Эҳуд Олмертнинг баёнотига қараганда, Исроил ҳукумати жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг яқинларига гуманитар ва тиббий ёрдам кўрсатади. Чоршанба куни кечқурун Исроил учоқларидан Ғазо минтақасига навбатдаги зарба берилди. Оқибатда Фаластиндаги "Исломий жиҳод" радикал гуруҳи жанггариси ўлди.
XS
SM
MD
LG