Линклар

Қозоғистон бош вазири Дониёл Аҳметов Отров шаҳрида ишчилар ўртасида рўй берган тўқнашув сабабларини ўрганишни давлат комиссияси зиммасига юклади.


Қозоғистон ҳукумати Интернет сайтида маълум қилинишича, Д.Аҳметов АҚШнинг “Chevron” компанияси раҳбари билан учрашган ва унда компаниянинг қурилиш объектларидан бирида 20 октябрь куни ишчилар ўртасида рўй берган тўқнашув муҳокама қилинган. Бир қозоқ ишчининг тушлик пайтида навбатсиз овқат олишга уриниши мазкур тўқнашув бошланишига сабаб бўлган эди. Бироқ кузатувчилар фикрича, туркиялик ишчиларнинг маҳаллий ишчиларга нисбатан кўпроқ маош олиши бу тўқнашувнинг асосий сабаби бўлган. Жанжал оқибатида бир ҳинд, икки қозоқ ҳамда 193 турк ишчиси жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG