Линклар

Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда зўравонликлар оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони БМТ ҳисоботида ошириб кўрсатилганини маълум қилди.


БМТ томонидан чоршанба куни тақдим этилган ҳисоботда октябрь ойида тинч аҳоли орасидан 3700 фуқаро ҳалок бўлгани айтилган эди. Сентябрь ойида эса бу кўрсаткич 3345 кишини ташкил этган. Аммо, Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги бу рақам ошириб кўрсатилгани, ҳалок бўлган фуқароларнинг асл сони БМТ келтирган рақамларнинг чорагини ташкил этишини айтган. Ироқнинг Искандария, Муқтадия шаҳарлари ва Бағдоднинг Бақуба мавзеида рўй берган отишмаларда тахминан 14 ироқлик ҳалок бўлди. АҚШ қўмондонлиги ҳам ўзининг бир аскари ўлганини билдирди. АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг маълум қилишича, Бағдоднинг Латифия мавзеида ироқлик 45 жангари қўлга олинган. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет мазкур мамлакат қўшинлари келаси йил бошида Басра шаҳри назоратини Ироқ ҳукуматига топшириши мумкинлигини билдирди. Буюк Британия парламентининг қуйи палатасида чиқиш қилган М.Беккет томонлар ўртасида ўзаро ишонч бўлгани учун шундай қарор қабул қилиниши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG