Линклар

Рим Папасининг Туркияга уюштирган тўрт кунлик сафари ниҳоясига етди.


Ташрифининг сўнгги кунида католик черкови раҳбари Истанбулдаги Муқаддас Руҳ ибодатхонасидаги диний маросимда православлар етакчиси патриарх Варфоломей билан бирга қатнашди. Диний маросим бошланиши олдидан Бенедикт XVI ибодатхона ҳовлисида тинчлик рамзи бўлган оқ кабутарларни учирди. Рим Папаси 30 ноябрь куни Истанбул шаҳридаги машҳур Султон Аҳмад жоме масжидини зиёрат қилган эди. Бенедикт XVI мусулмонлар масжидига борган иккинчи Рим Папаси бўлди. Биринчи бўлиб Иоанн Павел II 2001 йилда Дамашқдаги масжидни зиёрат қилган эди. Туркиядан жўнаб кетиш арафасида ёши 79га чиққан понтифик Истанбул ҳокими Муамар Гулер билан суҳбати чоғида ўзининг ташрифи динлараро мулоқотга имкон яратишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG