Линклар

Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган маҳаллаларидан бирида амалга оширилган ҳужумда 9 киши ҳалок бўлди.


Пойтахтнинг шимолий туманларидан бирида эса боши танасидан жудо қилинган 17 жасад топилди. Шунингдек, Бағдодда полиция полковниги отиб ўлдирилди. Дияла вилоятида амалга оширилган портлашда ҳам тўққиз киши ўлди. Айни пайтда Ироқ президенти Жалол Талабоний АҚШ Конгрессининг Ироқдаги вазиятни ўрганиш бўйича махсус гуруҳи яқинда эълон қилган ҳисоботни рад этди. У ҳисобот “нохолис ва адолатсиз” экани ҳамда баъзи моддалари Ироқ мустақиллиги ва унинг конституциясига путур етказишини таъкидлади. Ҳисоботда Американинг Ироқдаги сиёсати танқид қилинади ва уруш тактикасига ўзгартишлар киритишни тавсия қилади.
XS
SM
MD
LG