Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Туркия борасидаги сўнгги қарорини адолатсиз дея қоралаб чиқди.


Душанба куни Иттифоқ ташқи ишлар вазирлари Қибрис учун бандаргоҳларни очиб қўйишдан бош тортаётган Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги борасида музокараларни қисман тўхтатишга қарор қилган эди. Расмий Анқара Қибрисдаги Юнон ҳукуматини тан олмай келади. Бош вазир Эрдўғон Европа Иттифоқининг қарори юзасидан расман мамлакат телевидениеси орқали ўз эътирозларини билдирди.
"Берк кучага кирган вазиятдан чиқиш йўлидаги сайи ҳаракатларимизга қарамасдан, афсус-ки, Туркия Европа Иттифоқи муносабатлари жиддий синовлардан ўтмоқда”, – деди Туркия Бош вазири.
Аммо жаноб Эрдўғон Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш иштиёқини сусайтирмасдан мамлакатда ислоҳотларни давом эттиришга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG