Линклар

Президент Жорж Буш АҚШнинг Ироқдаги стратегиясини муҳокама этиш мақсадида Пентагон расмийлари билан учрашди.


12 декабр куни Оқ уй расмийлари президент Бушнинг Ироқ борасидаги янги стратегияни эълон қилиши январ ойи бошларига қолдирилганини маълум қилган эди. АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс янги стратегиянинг эълон қилиниши кечиктирилишига бир неча сабаб борлигини айтди. Жорж Буш Ироқдаги вазиятни ўрганиш мақсадида шу ҳафтада АҚШ армияси қўмондонлари билан мулоқот ўтказди.
Маълумки, Ироқдаги вазиятни ўрганиш бўйича тузилган қўмита 6 декабрь куни АҚШ президенти Жорж Бушга ўз ҳисоботини тақдим этган эди. Ҳужжатда Ироқдаги вазиятни яхшилаш учун янги дипломатик ва сиёсий чоралар кўрилиши зарурлиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG