Линклар

Россия хавфсизлик хизмати қирғизистонлик исломий ҳаракат аъзоси ёрдамида Тюмен вилоятида “Хизб-ут-Таҳрир” гуруҳининг яширин фаолият юритувчи марказини фош қилди.


Ахборот агентликлари хабарига кўра, Россия хавфсизлик хизмати ходимлари ўтказган рейд пайтида “Хизб-ут-Таҳрир” гуруҳига аъзоликда гумон қилинган бир нафар Қирғизистон ва бир Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган. Ушланганлардан бири суд қарори чиқмасдан ўз юртига экстрадиция қилингани айтилмоқда. Россия хавфсизлик хизматига кўра, яширин марказни фош этишга ёрдам берган Қирғизистон фуқароси устидан жиноий иш очилмаган.
XS
SM
MD
LG