Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэйр оиласи билан Майами шаҳрига учиб келган самолёт учиш-қўниш йўлидан чиқиб кетган.


Расмийларнинг маълум қилишича, “British Airways” ҳаво ширкатига тегишли Боинг 747 русумли учқич Майами халқаро аэрпортига қўнгач йўлдан чиқиб кетган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Самолётдаги 343 йўловчидан ҳеч ким жароҳатланмаган. Блэйр оиласи билан АҚШнинг Майами шаҳрига таътилга боргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG