Линклар

logo-print

Эфиопия ва Сомалида ҳукумати қўшинлари пойтахт Могадишога яқинлашиб келаётган бир пайтда исёнчи гуруҳлар бу шаҳарни тарк этишини эълон қилди.


Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сомалида жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилишга қаратилган иккинчи уриниш ҳам натижа бермади. Қатарнинг Хавфсизлик кенгашидаги вакили Сомалидан қўшни Эфиопия ҳарбийлари зудлик билан чиқарилишини талаб қилмоқда. Кенгашнинг бошқа аъзолари эса Эфиопия ҳарбийлари Сомалига муваққат ҳукумат талаби билан киритилганини айтмоқда. Оқ уй ҳам Сомалидаги вазият АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солаётганини билдириб, Эфиопия ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG