Линклар

БМТ бош котиби Пан Ги Мун АҚШ ҳукуматини Гуантанамодаги қамоқхонани ёпишга чақирди.


Пан Ги Муннинг 11 январ кунги мурожаати, мазкур қамоқхона беш йил аввал биринчи маҳбусларни қабул қила бошлаган кунга тўғри келди.
“Мендан олдин ишлаган раҳбарга ўхшаб мен ҳам Гуантанамо қамоқхонаси ёпилиши шарт, деб ҳисоблайман”, - деди Бош котиб Пан Ги Мун.
Айни пайтда жаҳон бўйлаб ҳам Гуантанамо қамоқхонасининг ёпилишини талаб қилувчи чақириқлар янграмоқда ва норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Расмий Вашингтон эса, қамоқхона АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган терроризмга қарши кураш учун кераклигини таъкидламоқда. Бироқ кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва айрим ҳукуматлар ҳибсда сақланаётганлардан аксарига айблов эълон қилинмаган ва қийноқлар қўлланилиши борасида ташвиш билдириб, қамоқхона фаолиятини танқид қилиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG