Линклар

АҚШ президенти Жорж Бушнинг Ироққа қўшимча куч юбориш ҳақидаги режасига биноан АҚШ ҳарбийларининг биринчи гуруҳи Бағдодга борди.


Бу ҳақда Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари қўмондонлиги маълум қилди. Ўтган ҳафта АҚШ раҳбари Ироққа 20 мингдан зиёд қўшимча ҳарбий куч юборишни маълум қилган эди. Айни пайтда, АҚШ генерали Жорж Кейси Ироққа қанча ҳарбий келганини аниқ айтмади. Унга кўра, Бағдодга қўшимча ҳарбий кучнинг жойлаштирилиши тез фурсатда натижа бермасада, ёз фаслига бориб Ироқдаги вазиятнинг яхшиланишига умид қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG