Линклар

Покистон ҳарбийлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудлари яқинида жойлашган жангарилар таянч пунктига зарба берди.


Покистон Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Шавкат Султоннинг билдиришича, ҳарбийлар Вазиристонда 30га яқин жангари яшириниб юргани ҳақидаги маълумотга эга бўлган ва уларга зарба беришга қарор қилган. Покистон расмийси қанча жангари ўлдирилганига аниқлик киритмади, бироқ уларнинг барчаси йўқ қилинганига умид билдирди.
“Жангариларнинг бешга яқин таянч пункти аниқланди ва улардан учтасини вайрон қилишга муваффақ бўлдик. Мазкур пунктларда бўлган барча жангарилар йўқ қилинди, деб ҳисоблаймиз”, - деди Шавкат Султон.
XS
SM
MD
LG