Линклар

logo-print

Тожикистонда коррупция давлат бошқарувининг деярли барча сохаларини қамраб олган.


Унинг энг тарқалган кўринишлари порахўрлик, оилавий ва қариндошчилик алоқалари, маҳаллийчилик ҳамда давлат мулкини талон-торож қилиш экани айтилади, Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази ўтказган сўров хулосасида. Тадқиқот натижаларига кўра, коррупциянинг бошқа кўринишлари орасида бартер, яъни хизмат кўрсатиш эвазига бошқа хизматни битириб бериш ва жиноий ишлар борасида “ҳомийлик қилиш” кўпроқ учрайди. Коррупция кўринишлари орасида шунингдек давлат хизмати ва ДАН ходимларини сотиб олиш, солиқчиларга совғалар бериш ҳоллари энг кўп учрайди.
XS
SM
MD
LG