Линклар

Туркиялик Огун Самаст полиция ходимларига журналист Ҳрант Динк туркларни ҳақорат қилганлиги учун уни отиб ўлдирганини айтди.


“CNN Turk” телеканали хабарига кўра, 17 яшар Самаст арман миллатига мансуб бўлган Динкни ўлдирганидан афсусланиш билдирмаган. Қарийб бир аср олдин арманларнинг турклар томонидан оммавий ўлдирилганини “геноцид” деб тан олишга чақиргани учун жамоатчилик орасида танилган Динк турк миллатчилари ғазабини қўзғаган.
Нобел мукофоти соҳиби Ўрхон Памук Ҳрант Динкнинг ўлимида уни туркларнинг душмани, деб атаганларни айблади: “Унинг ўлимига ҳаммамиз масъулмиз. Динкнинг ўлими учун Жиноят кодексининг 301-моддаси сақланиб қолиши тарафдори бўлганлар масъул. Динкнинг ўлими учун уни туркларнинг душмани деб эълон қилганлар ва ўлим нишонига айлантирганлар масъулдир”, – дея баёнот берди Ўрхон Памук. Туркия Жиноят кодексининг 301-моддасида “туркийлик”ни ҳақотар қилганлик жиноят экани қайд этилган. Туркияда бир неча ёзувчи ва журналист ана шу модда билан жавобгарликка тортилган. Туркия расмийлари гумондор шахснинг бирор гуруҳга алоқадорлиги ҳақида гапиришга вақт ҳали эрта эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG