Линклар

Покистон президенти Парвез Мушарраф Афғонистонда ҳужумлар уюштираётган жанггарилар Покистонда хавфсиз бошпана топгани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этди.


Мушарраф “Толибон” ҳаракати раҳбари Мулла Муҳаммад Умар Покистонда яшаётгани ҳақидаги маълумотни ҳам рад этди.
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу Дабига сафари якунида чиқиш қилган Парвез Мушарраф: “Муаммо Афғонистонда ва унинг ечими ҳам Афғонистонда. Аммо террорчиларга ёрдам Покистон томонидан бўлаётганини биз биламиз. Биз 30 минг аскар билан бунга чек қўйишга ҳаракат қиляпмиз. Шу боис Покистон бу борада ҳеч нарса қилмаяпти, дейиш ўринсиз. Агар кимдир етарли чора кўрмаётган бўлса, у Покистон эмас бошқалар”, – дея баёнот берди Покистон раҳбари.
Парвез Мушарраф Яқин Шарқ минтақасига сафари доирасида Бирлашган Араб Амирликларидан олдин Миср, Иордания, Саудия Арабистони ва Сурияга ташриф буюрган эди.
XS
SM
MD
LG