Линклар

logo-print

Москва шаҳри суди пойтахт метросида қўпорувчилик амалиётини амалга оширишда айбланаётган уч шахсга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинлади.


2004 йил февралда амалга оширилган қўпорувчилик амалиёти оқибатида 50 киши ҳалок бўлган ва 150га яқин фуқаро жароҳатланган. Судга тортилганларга терроризм, бандитизм ва одам ўлдириш каби айблар қўйилган. Россия прокуроратурасининг билдиришича, айбланувчиларнинг икки нафари Қорачой-Черкесдаги жиноий гуруҳ вакиллари бўлган. Учинчи шахс эса Россия Адлия вазирлигининг собиқ ходими экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG