Линклар

АҚШнинг бош ғазначиси Ҳенри Паулсон Хитойни ўз иқтисодини халқаро сармоя учун очишга чақирди.


Шанхайга расмий ташриф билан келган Ҳ.Паулсон иқтисодиёти барқарор ривожланишни хоҳлаган давлат чекловлар жорий қилмаслиги кераклигини таъкидлади.
“Хитой учун очиқ, эркин ва барқарор капитал бозорлари сари секин ҳаракат қилиш тез ҳаракатланишдан кўра хатарлироқдир. Хитой қанчалар кўп кутса, соғлом капитал бозори ва замонавий бозор тизимини яратиш шунчалар қийин бўлади”, - деди Ҳ.Паулсон.
Дунёнинг иқтисодий гигантларидан бири бўлган Хитой мамлакатдаги банк, биржа ва бошқа етакчи соҳаларга хорижий сармоя ётқизилишини чеклаган.
XS
SM
MD
LG