Линклар

Исроил бош вазири Эхуд Олмерт халқаро ҳамжамиятни Фаластин ҳукуматини бойкот қилишни давом эттиришга чақирди.


“Биз халқаро ҳамжамиятдан миллий бирлик ҳукумати тузилиши билан алданиб қолмасликни кутамиз. Халқаро жамоатчилик тўртлик талабларини бажармаëтган ҳукуматни бундан кейин ҳам яккалашда давом этиши лозим”¸ - деди Олмерт Исроил телевидениесида қилган чиқишида.
Олмертнинг ушбу баëноти арафасида АҚШ ва Европа Иттифоқи миллий бирлик ҳукуматини Яқин Шарқ тинчлик жараëнига воситачилик қилаëтган тўртлик қўйган шартларни қабул қилишга даъват қилди. Бу талаблар Исроилни давлат сифатида тан олиш ва зўравонликларни қоралашни кўзда тутади. Президент Маҳмуд Аббоснинг Фатҳ ва бош вазир Исмоил Ҳониянинг Ҳамас гуруҳларидан тузилган янги миллий бирлик ҳукумати кеча Фаластин парламенти олдида қасамëдга келтирилди.
XS
SM
MD
LG