Линклар

Москва шаҳар кенгаши Россия пойтахтида намойишлар ўтказилишини чекловчи қонунни қабул қилди.


Мухолифат вакиллари, мазкур қарорни сайловлар олдидан ҳукуматга мухолиф кучларнинг овозини ўчиришга уриниш ўлароқ, баҳоламоқда. Янги қонун Москванинг тарихий обидалари яқинида намойиш ўтказиш, ҳар бир квадрат метрга иккитадан ортиқ намойиш иштирокчиларининг бўлиши ҳамда бинолар ичида намойишчилар сонининг ўриндиқлардан кўпроқ бўлишини тақиқлайди. Мухолифатдаги гуруҳлар декабрда бўладиган парламент сайловлари ва келаси йилга белгиланган президентлик сайловлари олдидан норозилик намойишларини режалаган.
XS
SM
MD
LG