Линклар

Ўш шаҳрида мухолифатдаги Қирғизистон келажаги учун бирлашган фронт блоки қароргоҳига номаълум кишилар ҳужум қилди.


Ҳужумчилар блок идорасидаги компьютерларни синдириб, ҳужжатларни ёқиб юборди. Қирғизистон келажаги учун бирлашган фронт блокининг Ўш шаҳар бўлими раҳбари Абдумажит Мадумаров Озодлик радиосига идора ходимлари ҳужумдан қочиб улгургани ва ҳозирда яшириниб олганларини маълум қилди. Баъзи кузатувчилар хужум ортида Қирғизистон расмийлари ёхуд президент тарафидаги кучлар турганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG