Линклар

Сомали пойтахти Могадишода ҳукумат ва Эфиопия қўшинлари билан исломчилар ўртасида шиддатли отишмалар давом этмоқда.


21 апрель кунги тўқнашувларда 52 одам нобуд бўлди. Юзлаб аҳоли пойтахтни тарк этмоқда. 18 апрелда бошланган отишмаларда 130дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. БМТ маълумотига кўра, февраль ойидан бери икки миллион аҳоли яшайдиган Могадишони 321 минг киши тарк этган. БМТ бош котиби Пан Ги Мун Сомалида тинчлик ўрнатиш учун “кўнгиллилар коалицияси” ташкил этиш кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG