Линклар

Британия қироличаси Елизавета иккинчи АҚШга ташриф буюрди.


3 май куни Британия қироличаси ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филип АҚШнинг Виржиния штатига етиб келган. Бу ерда Елизавета иккинчи британияликларни Америка континентидаги биринчи доимий колониясининг 400 йилигига бағишланган тадбирларда иштирок этади. Америка сафари давомида Британия қироличаси бир нечта штатларда бўлади. Шунингдек, Елизавета иккинчининг Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш меҳмони бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG