Линклар

Газ транзитига оид шартнома имзоланиши қолдирилди


Россия ва Беларус рус газини Беларус орқали транзит қилиш масаласида келиша олмагани боис, бу борада шартнома имзоланишини номаълум муддатга қолдирди.

Бу шартномага кўра, Россиянинг йирик “Газпром” ширкати Беларус газ қувурларини назорат қилувчи ширкатнинг 50 фоиз улушига эгалик қилиши керак эди.

Беларус ҳукумати матбуот котиби Александр Тимошенко сўзларига кўра, айни пайтда икки давлат расмийларининг музокаралари давом этмоқда.

“Газпром” ширкати матбуот котиби Сергей Куприянов шартнома июнь ойигача имзоланиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG