Линклар

Буюк Британия Россиядан Андрей Луговойни экстрадиция қилишни сўради.


Буюк Британиянинг Москвадаги элчиси Энтони Брентонинг билдиришича, Россия хавфсизлик хизмати собиқ ходими Александр Литвиненконинг ўлдирилишида гумонланаётган тадбиркор А.Луговойнинг Лондонга экстрадиция қилиниши сўралган мактуб Россия расмийларига топширилган.

Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган А.Литвиненко 23 ноябрь куни Лондонда заҳарланиш оқибатида ўлган эди. Ўлимидан аввал А.Литвиненко ўзининг заҳарланишида Россия раҳбарини айблаган, бироқ Кремль бу иддаони рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG