Линклар

Ўш шаҳри марказидаги бир қатор газеталар таҳририяти жойлашган бинода 30 май куни юз берган портлаш террористик актдир.

  • Сарвар Усмон

Бу ҳақда Қирғизистондаги АКИ-press ахборот агентлиги Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасига таяниб хабар қилди. Айтилишича, портлаш юз берган жой текширилганда ВМУ-3 портлатгичи топилган. Шу куниёқ Ўш шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 226-моддаси (терроризм) бўйича жиноят иши қўзғади. 30 май куни юз берган портлашдан ҳеч кимга зарар етмаган. Бинодагилар воқеа юз берган пайтда тушлик қилиш учун чиқиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG