Линклар

АҚШ Афғонистонга ёрдам кўрсатади


АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Афғонистонга иқтисодий, гуманитар ва ҳарбий кўмак кўрсатишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Бу мақсадлар учун 6,5 миллиард доллар ажратилиши кутилмоқда. Бироқ янги қонун лойиҳаси Афғонистонда террорчи ва наркотик моддалар контрабандаси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий маъмуриятларга молиявий ёрдамни қисқартиришни ҳам кўзда тутади.

Оқ уй маъмурияти бундай шартларнинг бажарилиши оғир масала эканини таъкидламоқда. Қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши керак.
XS
SM
MD
LG