Линклар

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 11-халқаро иқтисодий форум очилди.

  • Ҳасанжон

Анжуманда дунё давлатларидан келган олти мингга яқин сиёсатчилар ва йирик тадбиркорлар иштирок этмоқда. Форум давомида Россиянинг “Аэрофлот” ширкати АҚШнинг “Боинг” компаниясидан “Dreamliners 787“ русумидаги 22та ўрта ҳажмдаги самолёт сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади. Келишув қиймати бир неча миллиард доллар экани айтилмоқда. Шартномага мувофиқ дастлабки самолётлар Россияга 2014 йилда етказиб берилади. Сўнгги пайтларда Вашингтон ва Москва муносабатлари совуқлашгани боис мазкур келишувни имзолаш ортга сурилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG