Линклар

Қозоғистонда ОИТВга чалинган болалар сони яна ортди.


Жанубий Қозоғистонда одам иммун танқислиги вируси – ОИТВга чалинган болалар сони 118 нафарга етди. Шу пайтгача бу касалликни юқтирган болаларнинг 8 таси оламдан ўтди. 14 боланинг онасида ҳам ОИТВ аниқланди.

Жанубий Қозоғистонда оммавий равишда ОИТВга чалиниш ўтган йилнинг баҳорида бошланган эди. Кузатувчилар фикрича, вирус Чимкент вилоятидаги шифохоналардан бирида болаларга қуйилган қондан тарқалган. Жорий йил январида бу воқеа юзасидан суд жараёни бошланган, 20дан ортиқ тиббиёт ходими судга тортилган.
XS
SM
MD
LG