Линклар

logo-print

Қозоғистон АЭС қуриш имкониятларини ўрганмоқда


Қозоғистон ҳукумати мамлакатда атом электр станцияси қуриш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар бошлади.

Энергетика ва минерал ресурслар вазири Бақтихўжа Измаҳамбетовнинг билдиришича, 600 мегаватт қувватли АЭС мамлакат ғарбидаги Оқтов шаҳрида қурилиши мумкин. Бу борадаги тадқиқотлар 2009 йигача давом этади ва бунинг учун 100 миллион доллар миқдорида сармоя керак бўлади.
XS
SM
MD
LG