Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти мамлакатда ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.


Қурманбек Бақиев имзолаган янги қонунга биноан Қирғизистонда жиноятчилар учун белгиланадиган олий жазо умрбод қамоқ жазосидир.

Қирғизистонда 1998 йилдан бери ўлим жазосига мораторий эълон қилинган эди.

Марказий Осиё давлатларидан Туркманистон 1999 йилда ўлим жазосини бекор қилган. Айни пайтда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда ўлим жазосига эълон қилинган мораторий кучда турибди.
XS
SM
MD
LG