Линклар

logo-print

Чехияда андижонлик икки қочқин ҳибсга олинди.


Хабарларга кўра, ўзбеклар расмий Тошкентнинг Интерполга берган сўрови асосида 3 июль куни Германия-Чехия чегарасида ҳибсга олинган ва улар Чехиянинг Плзень шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда.

“Фикримча, улар (Ўзбекистонга) экстрадиция қилинмайди. Чунки улар у ерда ҳалок бўлиши мумкин”, - деди қочқинларнинг адвокати.

Маълум бўлишича, Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонни тарк этган қочқинлар Германиядан бошпана топган. Германия расмийлари Чехия ҳукуматига ўзбекистонлик қочқинларни зудлик билан озод этиш тўғрисида мактуб йўллаган.
XS
SM
MD
LG