Линклар

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Озарбойжон ҳукуматини танқид қилди.


Ташкилот расмий Бокуни мухолифатга қарашли ОАВ ҳуқуқларини мунтазам топтаётганликда айблади.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти ўз баёнотини 22 июль куни Озарбойжонда Миллий матбуот куни арафасида эълон қилди. Унда ташкилот Озарбойжон ҳукуматини Жиноят кодексининг журналистларни қамаш учун қўлланиладиган 4-моддасига ўзгартириш киритишга чақирган.

Айни пайтда ўз журналистик фаолияти сабабли Озарбойжонда 7 журналист қамоқ жазосини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG