Линклар

АҚШ қўмондонлиги Бағдодда америкалик беш аскар ҳалок бўлганини эълон қилди.


Қўмондонликнинг билдиришича, тўрт аскар 11 август куни Бағдоддаги ҳарбий амалиёт чоғида ҳалок бўлган. Бу амалиётда америкалик яна тўрт аскар тан жароҳати олган.

Бешинчи аскар шанба куни Бағдод жануби-шарқида жангарилар билан отишмада ўлган.

Шунингдек, АҚШ қўмондонлиги Бағдод шимоли ва Анбар вилоятида 30га яқин жангари ҳибсга олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG