Линклар

Юрий Чайканинг Анна Политковская ўлими юзасидан тергов натижалари ҳақидаги чиқиши “сиёсийдир”.


Анна Политковскаянинг яқинлари Россия бош прокурорининг куни-кеча қилган чиқишини ана шундай баҳолади.

Политковская оиласи адвокати Анна Ставицкаянинг билдиришича, улар бу борадаги маълумотларнинг эрта ошкор этилиши кейинги терговга ва қотиллик буюртмачиларини топишга халақит беришидан хавфсирамоқда.

Душанба куни бош прокурор “Новая газета” журналистининг ўлдирилиши юзасидан 10 киши ҳисбга олинганини маълум қилганди. Юрий Чайка Анна Политковскаянинг ўлимидан фақат Россия ташқарисидаги кучлар манфаатдор бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG