Линклар

АҚШ ҳукумати Женевада Шимолий Корея вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда.


Унда КХДРга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масаласи муҳокама қилинаётир. АҚШ делегация раҳбари Кристофер Ҳилл бу музокаралар муваффақияти Шимолий Корея ядровий дастури борасида ўтказилаётган олти томонлама музокараларнинг ҳам бошланишига туртки бўлишини таъкидлади.

Жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган олти томонлама музокараларда расмий Пхеньян халқаро кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишга розилик берганди.
XS
SM
MD
LG