Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий халқаро хавфсизлик компанияси ходимлари иштирокидаги отишмани кескин қоралади.


Хабарларга кўра, 16 сентябрь куни Бағдодда хусусий хавфсизлик компанияси ходимлари ва номаълум шахслар ўртасидаги отишмада тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши ҳалок бўлган.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги мазкур воқеа юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди. Шунингдек, хавфсизлик компаниясининг Ироқда фаолият юритиш тўғрисидаги лицензияси бекор қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG