Линклар

Афғонистон жанубида НАТО авиацияси ҳужумида тинч аҳоли вакилларидан олти киши ҳалок бўлди.


Ҳилманд вилояти расмийсининг билдиришича, “Толибон” жангарилари ҳужум пайтида маҳаллий аҳоли хонадонларига яширинган. Натижада НАТО кучлари ҳаво зарбасидан жангарилардан ташқари маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган.

НАТО қўмондонлиги тинч аҳоли вакиллари ўртасида йўқотишлар бўлганини тан олди. Шунингдек, НАТО Ҳилманд вилоятида ўтказилган ҳарбий амалиётда қирққа яқин жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Кобулда эса Франция ҳарбийлари машиналари карвонига уюштирилган ҳужумда бир аскар ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG