Линклар

Қозоғистон ҳукумати хорижий компаниялар билан тузилган шартномани ўзгартириш ёки тугатиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.


Мамлакат парламентининг қуйи палатаси шу ҳақдаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Янги қонунга биноан агар хорижий компания билан имзоланган шартнома Қозоғистон иқтисодий манфаатларига зид бўлса, ҳукумат бу шартномага ўзгартишлар киритиши мумкин.

Қонун лойиҳаси парламентнинг юқори палатасида кўриб чиқилгандан сўнг имзо учун президент Нурсултон Назарбоевга тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG