Линклар

logo-print

Туркия президенти Абдулла Гул АҚШ Вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитаси резолюциясини қоралади.


Бу резолюцияда 1915-1917 йиллардаги арманлар билан боғлиқ воқеалар геноцид, деб эътироф этилган.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса мазкур резолюция АҚШ ва Туркия муносабатларига путур етказишидан огоҳлантирди.

“АҚШнинг минтақадаги энг муҳим иттифоқдоши билан муносабатлари заифлашади. Арманистон ҳам келажакка бўлган ижобий қарашларидан маҳрум бўлади. Бу ҳаракатдан Арманистоннинг четдаги диаспораси манфаат кўради, холос. Бу арман диаспораси манфаатлари учун Арманистон ҳукумати томонидан қилинган қурбонликдир”, - деди Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Арманистон президенти Роберт Кочарян эса резолюцияни олқишлади.

АҚШ президенти Жорж Буш мазкур ҳужжат Американинг НАТО бўйича яқин иттифоқчиси - Туркия билан муносабатларга катта зарар етказишидан огоҳлантирганига қарамай, резолюция пайшанба куни Вакиллар палатаси ялпи мажлисида овозга қўйилиши мумкин. Сенатда ҳам айни мазмундаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонунлар рамзий бўлиб, уларни президент имзолаши талаб қилинмайди.
XS
SM
MD
LG