Линклар

Хитой коммунистлари қурултойи якунланди


Пекинда Хитой Коммунистик партиясининг 17-съезди ўз ишини якунлади.

Съезд давомида партиянинг етакчи раҳбарларидан уч нафари истеъфога чиқарилди. Шунингдек, съездда Хитой Коммунистик партиясининг низомига қўшимча равишда илм-фанни ривожлантириш, уйғун жамият қуриш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби янги концепциялар қабул қилинди.

“Съездда қабул қилинган муҳим сиёсий қарорлар стратегик нуқтаи назаридан қанчалик тўғри бўлганини вақт кўрсатади. Партиямизни қайта қуриш ва янгилаш, хитойча социализм яратиш каби юксак режаларимизни рўёбга чиқаришда бу қарорлар муҳим рол ўйнайди”, - деди Хитой раҳбари Ху Цзинтао.
XS
SM
MD
LG