Линклар

logo-print

АҚШлик экспертлар Шимолий Кореяда


Америкалик бир гуруҳ экспертлар Шимолий Кореянинг ядровий реакторини тўхтатишига кўмак бериш мақсадида Пхеньянга келди.

Куни-кеча АҚШнинг ядровий масалалар бўйича музокарачиси Кристофер Ҳилл шимолий кореялик ҳамкасби Ким Ке Гван билан музокаралар ўтказиб, реакторни ёпишга оид техник масалалар ҳамда Йонбондаги ядровий иншоотни демонтаж қилиш масалаларини муҳокама этганди.

Шунингдек, АҚШ расмийси КХДР ядровий реакторини тўхтатиш жараёни жорий ҳафтада бошланиши мумкинлигини билдирганди.
XS
SM
MD
LG