Линклар

Патаркацишвили президент бўлмоқчи


Грузия ҳукумати томонидан давлат тўнтариши қилишга уринганликда айбланган грузиялик миллиардер Бадри Патаркацишвили президент сайловида қатнашиш истагини билдирди.

Ғарб ахборот воситаларида эълон қилинган баёнотида Б.Патаркацишвили президент Михаил Саакашвили режими ўзини обрўсизлантирганидан кейин президентликка номзодини қўйишга қарор қилгани таъкидлаган. Грузиялик миллиардер агар мухолифат сайловга ўзининг ягона номзодини қўйса, қароридан қайтиши мумкинлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG