Линклар

logo-print

Парвез Мушарраф бош қўмондонликдан воз кечмоқчи


Покистон президенти Парвез Мушарраф 1 декабргача армия бош қўмондонлигини топшириши мумкин. Бу ҳақда Покистон бош прокурори маълум қилди.

П.Мушаррафнинг ўзи Олий суд унинг президент сайловидаги ғалабасини тасдиқловчи қарорни чиқариши билан бу лавозимни тарк этишни ваъда қилган эди. П.Мушарраф парламент сайловини келаси йил 9 январда ўтказишни ваъда қилган ва икки ҳафта илгари мамлакатда эълон қилинган фавқулодда ҳолат ана шу санага қадар сақланиб қолинишини ҳам айтган.

Покистоннинг айни пайтда мухолифатни ташкил этадиган бош вазирлари Навоз Шариф ва Беназир Бҳутто эса П.Мушаррафни ҳокимиятдан четлатиш учун кучларни бирлаштиришга келишиб олгани хабар қилинмоқда.

15 ноябрь куни Покистон парламентининг ҳам, президент П.Мушаррафнинг ҳам ваколат муддати тугади.
XS
SM
MD
LG